Ўзбекистон Миллий матбуот марказида чарм ва пойабзал соҳасини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Ҳозир уюшма таркибида 65 дан ортиқ корхона фаолият кўрсатмоқда. Уларда ўтган даврда 300 дан ортиқ янги моделдаги пойабзаллар ва 70 та янги турдаги чарм-атторлик маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
Автомобиль ва темир йўл вагонлари учун сунъий чарм қопламалар ва бутловчи қисмлар, пойабзал фурнитураси ва тагчармлар, линолеумлар, автомобиль тўшамалари, нефть-газ соҳаси учун изоляция плёнкалари шулар сирасидандир.





