АсосийJamiyat

«Ўзэкспомарказ»да икки йирик халқаро кўргазма иш бошлади

«Ўзэкспомарказ»да «Sport World Uzbekistan – 2015» спорт ускуналари, анжомлари ва кийимлари  ҳамда «Болалик дунёси – 2015» болалар ва ўсмирлар учун товар ва хизматлар халқаро ихтисослаштирилган кўргазмалар очилди.

Кўргазмалар Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари, Халқ таълими, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирликлари, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси кўмагида «Ўзэкспомарказ» миллий кўргазма компанияси томонидан ўтказилмоқда.

Жорий йилда кўргазмада 30 дан ортиқ экспонент ўз маҳсулотларини  «Спорт инвентари», «Спорт ускуналари», «Спорт тренажёрлари», «Спорт хизматлари ва фитнес», «Соғлом овқатланиш» каби турли бўлимларда намойиш этмоқда.

«Sport World Uzbekistan – 2015» билан бир майдонда «Болалик дунёси – 2015» кўргазмаси ҳам очилди. Ушбу кўргазмада нафақат болалар учун мўлжалланган товарлар билан танишиш, балки битимлар тузиш, болалар саломатлиги, тарбияси ва таълими хусусида муҳим маълумотларга эга бўлиш мумкин.

 

 

 

 

 

    Бошқа янгиликлар