АсосийJamiyat

Ўзбекистонда Покистон капитали иштирокида 57 та корхона фаолият юритади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ҳамда Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Муҳаммад Навоз Шариф ўртасидаги музокарада савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди, дея хабар беради ЎзА. 

Учрашувда мамлакатларимиз ўртасида турли соҳаларга оид 42 ҳужжат имзолангани қайд этилди. Савдо-иқтисодий ҳамкорлик, ўзаро инвестицияларни рағбатлантириш ва капитал қўйилмаларни ҳимоя қилиш, даромадларнинг икки томонлама солиққа тортилишига йўл қўймаслик ҳамда даромад солиқларини тўлашдан бош тортишни бартараф қилишга оид битимлар савдо-иқтисодий алоқалар ривожига хизмат қилмоқда. 

Ўзбекистон Покистонга пахта толаси, кўнчилик хомашёси, транспорт ва туризм хизматлари экспорт қилади. Покистон мамлакатимизга дори воситалари, кимё ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб беради, транспорт хизмати кўрсатади. 

Мамлакатимизда Покистон капитали иштирокида 57 корхона ташкил этилган. Улар савдо, тўқимачилик, кўнчилик, озиқ-овқат, қоғоз ишлаб чиқариш, транспорт ва туризм соҳаларида фаолият юритмоқда. Яқинда Тошкентда бўлиб ўтган Халқаро инвестициявий форумда покистонлик ишбилармонлар фаол қатнашди. 

    Бошқа янгиликлар