АсосийShou-biznes

Немислар Ўзбекистон ҳақида фильм суратга олмоқда

Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциациясига Германиянинг « Magna Mana Production/Minework Film» кинокомпанияси ташриф буюрди, бу ҳақда Ассоциация ахборот хизмати хабар берди.

Ташрифдан кўзланган мақсад Ўзбекистон ҳақида яратилаётган филм устида олиб борилаётган ишларни муҳокама қилишдан иборат бўлди.

Кинолента концепцияси муаллифи шарқ халқлари маданияти бўйича мутахассис ва туркшунос Кетлен Гёбелдир.

Ушбу лойиҳа К.Гёбелнинг бизнинг мамлакатимизда амалга оширилаётган илк лойиҳаси эмас. У 2013 йилда ҳам юртимисда бўлиб, ўлкаммиз маданияти ва архитектурасига бағишлаб Германия элчихонаси тарафидан ўтказилган фотокўргазмада координаторлардан бири сифатида қатнашган эди.

Олинажак фильм эса мамлакатимизнинг нафақат тарихи ва маданий меъроси, обидалари, буюк сиймолари тўғрисида, балки, юртимизнинг замонавий ривожланиши тўғрисида ҳам ҳикоя қилади.

    Бошқа янгиликлар