Ўзбекистон давлат консерваториясида Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказиб келинаётган “Созлар навоси” республика халқ чолғулари ижрочилари танловининг якуний босқичи ўтмоқда.
Унда 80 дан зиёд йигит-қиз халқ чолғулари ва анъанавий чолғулар йўналишлари бўйича ўз маҳоратини намойиш этмоқда, дея хабар беради ЎзА.
Ёш авлод онги ва қалбида ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлаш, энг сара асарларни жамлаш, янги истеъдод соҳибларини аниқлаш ва рағбатлантиришга хизмат қиладиган мазкур танловнинг қуйи босқичларида 15 ёшдан 30 ёшгача бўлган 700 дан зиёд созанда иштирок этди.
Танлов доирасида «Халқ чолғулари ижрочилигида ёшлар фаоллигини ошириш масалалари» мавзусида илмий анжуман, маҳорат сабоқлари ўтказилади.





