Жорий йилнинг 20 ноябридан 20 декабрига қадар мамлакатимизда Ёнғин хавфсизлиги ойлиги ўтказилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси хабар беради.
Ушбу ойликдан кўзланган асосий мақсад иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини, шунингдек, уй-жой фондини ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқ ҳолга келтириш ҳамда ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин хавфи юқори бўлган объектларда ёнғин хавфсизлигини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширишдан иборат.





