Тошкентда фан ва техника, транспорт воситаларининг ривожланиш тарихи, буюк олимларнинг оламшумул ихтиролари ҳақида ҳикоя қилувчи Ўрта Осиёда ягона бўлган Тошкент Политехника музейи иш бошлади.
“Ўзавтосаноат” АК нинг пойтахт марказидаги янги биносида жойлашган мазкур музей экспозицияси учта: “Дунё автомобилсозлиги тарихи”, “Ўзбекистон автомобилсозлик саноати тарихи”, “Интерактив машғулот” бўлимларидан иборат, бу ҳақда компания ахборот хизмати хабар беради.
Музей экспонатлари билан танишиш асносида беихтиёр юртимизда дастлабки трамвай, автобус ва троллейбус қатнови йўлга қўйилган даврлар кўз ўнгингизда гавдаланиши турган гап.
Бундан ташқари музей экспозициясидан турли ёшдаги ташриф буюрувчиларни ўзига мафтун қилувчи кўплаб экспонатлар ўрин олган.
Бу ерда ҳатто жажжи болажонлар учун болалар майдончаси ҳам мавжуд.





