CLICK мобил ва интернет банкинг тизими фойдаланувчилари сони 1 миллиондан ошди.
ID-1000000 рўйҳатга олиш рақамини олган фойдаланувчи қашқадарёлик Ўктам Ниёзов бўлди. Компания миллионинчи фойдаланувчисига Samsung Galaxy S6 мобил телефонини совға қилади, дея хабар беради Газета.уз нашри.
Пластик карта эгаларига ўз уяли телефонлари орқали турли хизматлар учун тўловларни амалга ошириш имкониятини берувчи CLICK тизими 2011 йилнинг ноябрь ойида ишга туширилган эди.





