2020 йилга келиб қуйма маҳсулотлар ишлаб чиқаришда етакчи бўлган қуюв-механика заводида йилига 1200 юк вагони ишлаб чиқариш, 1500 вагонни таъмирлаш режалаштирилмоқда. Бундан ташқари, Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводида замонавий йўловчи ташиш вагонларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
Сўнгги йилларда бу ерда 120 янги вагон ишлаб чиқарилиб, 735 вагон модернизация қилинди.
2013 йилда минтақамизда темир йўл транспорти учун қуйма маҳсулотлар ишлаб чиқаришда етакчи бўлган ушбу корхонада қиймати 150 миллион доллардан ортиқ модернизация ишлари бажарилиб, корхона Германия компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган технологик линиялар билан жиҳозланди.
Бу ҳақда Тошкентда бўлиб ўтган МДҲга аъзо давлатлар темир йўл транспорти бўйича Кенгашининг 63-мажлисида “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти раиси О.Раматов сўзлаб берди.
Ўзбекистон темир йўллари юқори технологияларга асосланган замонавий транспорт тизими бўлиб, бугунги кунда уларнинг узунлиги 6 минг километрдан зиёдни ташкил этади.





