Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг 2015 йил тўққиз ойи якунларига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.
Тадбирда спортчиларимиз жорий мавсумдаги кўплаб халқаро мусобақаларда 215 олтин, 232 кумуш, 243 бронза медални қўлга киритишга муваффақ бўлгани таъкидланди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 июндаги “2013-2018 йилларда замонавий маданият ва аҳоли дам олиш марказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига биноан ўтган даврда юртимизда 80 та маданият ва аҳоли дам олиш маркази, 29 та маданият ва истироҳат боғи фойдаланишга топширилгани қайд этилди.
Шу билан бирга, аҳоли ўртасида 5120 оммавий спорт тадбири ўтказилди. Вояга етмаганлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида жойларда оммавий спорт мусобақалари мунтазам ташкил этилаётгани ёшларнинг бўш вақтини самарали ташкил этиш имконини бермоқда.





