АсосийJamiyat

Лицензиясиз такси фаолияти билан шуғулланганларга нисбатан 2,3 млрд. сўм жарима қўлланилди

Мамлакатимизда қонунчиликка мувофиқ махсус лицензияга эга бўлмасдан аҳолига пуллик транспорт хизмати кўрсатиши тақиқланади. Агарда қонуний фаолият юритилса, қатор қулайликлар яратилади.

Таъкидлаш жоизки, яратилган шарт-шароит ва имкониятларга қарамасдан ноқонуний равишда киракашлик фаолияти билан шуғулланаётганлар учраб турибди. Сурхондарё вилояти давлат солиқ хизмати органлари томонидан тегишли идоралар билан ҳамкорликда ўтказилаётган назорат тадбирлари ана шундай қонунбузилишларнинг олдини олишга хизмат қилмоқда.
Жорий йилнинг шу даврида ўтказилган 354 та назорат тадбирида 1541 та лицензиясиз такси фаолияти билан шуғулланган ҳуқуқбузар шахслар аниқланди, дея хабар беради Сурхондарё вилояти ДСБ ахборот хизмати. Уларга нисбатан 2 млрд. 280 млн. 91 минг сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланилди. Шунингдек, 15 нафар ҳуқуқбузар шахсларга нисбатан жиноий иш қўзғатилди.

 

    Бошқа янгиликлар