АсосийJamiyat

Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари қадимий шаҳарларга саёҳат уюштирдилар

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди бир қатор давлат ва жамоат, халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда таълим, соғлиқни сақлаш, гуманитар ёрдам соҳаларида турли лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этмоқда.

Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларининг қадимий шаҳарларимизга уюштирилаётган саёҳати шундай лойиҳалардан. Саёҳат давомида болалар тарихий обидалар билан бирга, истиқлол йилларида барпо этилган муҳташам иншоотлар билан танишиб, катта таассурот олмоқда.

Шундай экскурсиялардан бири қадимий ва навқирон Самарқанд шаҳрига уюштирилди. Пойтахтимиздаги Меҳрибонлик уйлари, ихтисослаштирилган махсус мактаб-интернатларнинг эллик нафар тарбияланувчиси ноёб меъморий обидалар, Самарқанд тарихи музейи ва бошқа иншоотлар билан танишди.

    Бошқа янгиликлар