Имконияти чекланган болалар учун NEXT савдо-кўнгил очар мажмуаси “Ҳар бир болага хурсандчилик ва қувноқ кайфият” –– деб номланган ижтимоий лойиҳани ташкил этмоқда. Бу ижтимоий лойиҳанинг асосий мақсади руҳий ва жисмоний ривожланишида нуқсони булган болажонларнинг мурғак қалбига қувонч ва қувноқ кайфият улашишдир.
NEXT савдо-кўнгил очар мажмуаси ўсиб келаётган авлодни маънавий ва марифий жиҳатдан тўғри тарбиялашда ўз ҳиссасини қўшиб, шу соҳада зарур бўлган чора – тадбирларни амалга ошириб келмокда. Шу жумладан, меҳрибонлик уйларида тарбияланаётган даун, аутизм, ДЦП, ва ақли заиф болалар учун, NEXT савдо-кўнгил очиш мажмуаси уларни ташриф буюра олмасликларини инобатга олиб шу ижтимоий лойиҳа, яъни “Юра даврига саёхат” масканидаги динозавр макетини (Тираназавр Рекс) ва қизиқарли Сеҳргар шоуси билан болалар уйларига ташриф буюришни қарор қилди. Ташриф доирасида, 2015 йилнинг 25 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод ва Яккасарой туманлардиги бир-нечта мехрибонлик уйларида тарбияланаётган болаларнинг қалбига қувонч ва қувноқ кайфият улашиш учун нафақат ажойиб томошалар, балки динозаврлар ҳақида илмий ва тарихий маълумотларни тақдим этиш.
“Ижтимоий маъсулият- бизнинг иш жараёнимизда алоҳида ўрин эгаллайди. Биз учун оилавий қадриятлар хамда аҳолининг соғлом турмуш тарзи мухим аҳамиятга эга, шунинг учун баркамол авлодни вояга етказишда оз бўлсада ўз хиссамизни қўшиш бизнинг бурчимиз деб биламан”,- деб таъкидлади “Илмий лаборатория” нинг илмий раҳбари Нодира Иброхимова.





