АсосийJamiyat

Маккада ўзбекистонлик ишчи гуруҳ аъзолари юксак эътироф этилди

Ўзбекистонлик ишчи гуруҳи аъзоларининг Мадина шаҳридаги сермаҳсул фаолиятини Ўрта Осиё ва Афғонистон ҳожиларига хизмат кўрсатувчи муассаса томонидан юксак эътироф этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси расмий сайти хабар беради.

ожиларни кутиб олиш, жойлаштириш, зиёрат ва кузатишда жорий қилинган тартиб-интизом ҳамда кўрсатилган фаоллик учун Ўзбекистон ҳаж ишчи гуруҳи мазкур муассаса томонидан махсус мақтов ёрлиғи билан тақдирланди.

Мадина шаҳридаги ҳаж ишчи гуруҳи аъзолари ўзбекистонлик зиёратчиларни аэропортдан кутиб олиш, меҳмонхонага жойлаштириш, Мадина шаҳридаги муқаддас жойларни зиёрат қилдириш ва уларни Макка шаҳрига кузатиш каби ташкилий ишларни тизимли олиб бордилар.

Ташаккурнома ишчи гуруҳимизнинг келгусидаги ишларида қўшимча рағбат бўлиб, ўз ишларига янада масъулият билан ёндошишларига хизмат қилиши шубҳасиз.

Ўз навбатида, намунали ҳамкорликлари учун ўзбекистонлик ишчи гуруҳи томонидан Ўрта Осиё ва Афғонистон ҳожиларига хизмат кўрсатувчи муассаса раҳбарларига ташаккур билдирилди.

 

    Бошқа янгиликлар