АсосийShou-biznes

Каниза кимга севги изҳор қилди?

Баъзи бир санъаткорлар танқидни ёмон кўради. Аммо Каниза танқиддан илҳомланадиганлардан. Интервьюларнинг бирида хонанданинг ўзи ҳам буни таъкидлаб ўтганди.

Ижодини кўтаринки кайфиятда давом эттираётган Каниза  кўпчиликнинг танқидига дучор бўлган, айримларга эса манзур бўлган “Ҳаммаси” қўшиғини қайта куйлади. Қўшиқни хонанда ремикс тарзида куйлаб, радиотўлқинлар орқали тақдим этди. SMJ Group билан ҳамкорликда яратилган тарона мухлислар томонидан илиқ кутиб олинди. Дарвоқе, хонанда “телеграм” саҳифасида бир сурат жойлаштириб, унда “Мен сени жуда қаттиқ севаман” деб ёзиб қўйганига гувоҳ бўлдик. Бунга изоҳ сўраганимизда эса аввалига хонанда бизни чалғитди ва:

 — Бу сўзни ўзимга ўзим ёздим, ҳар бир аёл ўзини севиши керак ахир, — дея қутулиб қолмоқчи бўлди. Аммо қистовга олганимиздан сўнг Каниза, — Майли, куёвбола хурсанд  бўлсин дедим-да, —дея иқрор бўлди.  Куз охирида тўйи бўлиши кутилаётган хонандага бахт тилаб қоламиз.  

    Бошқа янгиликлар