АсосийJamiyat

6 ойда талабаларга ажратилган таълим кредитлари ҳажми 35,7 млрд. сўмни ташкил этди

Тижорат банклари ёшларнинг етук, билимли ва баркамол бўлишлари учун кредитлар орқали ҳар томонлама кўмаклашишга етарлича эътибор қаратмоқда. Буни сўнгги йилларда банклар томонидан талаба-ёшлар учун ажратилаётган таълим кредитлари миқдорининг ўсиб боришида ҳам кўришимиз мумкин.

Хусусан, тўрт ярим йил мобайнида мобайнида тижорат банклари томонидан 72 мингдан зиёд талабага жами 225 млрд. сўмдан ошиқ миқдорда таълим кредитлари ажратилган. Биргина 2015 йилнинг 6 ойи давомида республика бўйича жами 11106 нафар талабага ажратилган таълим кредитлари ҳажми 35,7 млрд. сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар беради.

Тижорат банклари томонидан таълим кредитлари бериш, уларни қайтариш, тўловнинг таъминланганлиги, муддатлилиги ва улардан мақсадли фойдаланиш шартлари асосида амалга оширилади.

Тaълим кредитлари тижорат банклари томонидан олий таълим муассасаларининг кундузги бўлимларига тўлов-контракт асосида қабул қилинган талабаларнинг ўзларига, уларнинг ота-оналарига ёки васийларига, қарз олувчи яшайдиган аҳоли пунктида жойлашган тижорат банклари муассасаларида расмийлаштирилади.

Кредитлар олий таълим муассасаларида ўқиш даври ҳисобга олинган ҳолда, бакалавриатга ўқишга қабул қилинган талабаларга 10 йилгача, магистратурага ўқишга қабул қилинган талабаларга эса 5 йилгача бўлган муддатга ажратилади.

 

    Бошқа янгиликлар