АсосийJamiyat

Авиакассалар дам олиш кунисиз ишлайди

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Ҳаво алоқалари бош агентлигининг Тошкент шаҳридаги авиакассалари ҳар кунлик (дам олиш кунларисиз) иш режимига ўтди, дея хабар беради компания ахборот хизмати.

2015 йилнинг 1 сентябридан “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Ҳаво алоқалари бош агентлиги авиакассалари (Тошкент ш., Амир Темур шоҳкўчаси, 51) дам олиш кунларисиз, ҳар куни соат 08.00 дан 19.00 гача ишлайди.

Бундай иш жадвали авиақатновларга жойларни брон қилиш, харид қилиш ва авиаташувларнинг амалга оширилиши юзасидан батафсил маълумотлар олишни хоҳловчи йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида жорий этилди. Йўловчиларга сифатли хизмат кўрсатиш учун амалиётлар ўтказилувчи касса залида қуйидаги қулайликлар яратилган:

  • йўналишни танлаш;
  • самолётларнинг ҳаракатланиш жадвали ва авиачипталарнинг нархлари билан танишиш учун электрон тоуч-панел;
  • «UzAirPlus» дастуридан фойдаланувчи йўловчилар учун алоҳида хизмат кўрсатиш жойи;
  • қоғозда бажарилган турли маълумотларга эга ахборотлар;
  • “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК қатновларида ташув қоидалари тўғрисидаги видеороликлар туширилган ахборот мониторлари
  • Нақд пулсиз ҳисоб-китоб қилиш орқали авиачипта сотиб олишни хоҳловчи юридик шахслар билан шартномалар тузиш учун алоҳида ойна. 

    Бошқа янгиликлар