Сурхондарё вилояти Шўрчи туманидаги 7-болалар мусиқа ва санъат мактабида яратилган замонавий шароит тарбияланувчиларнинг нуфузли кўрик-танлов ва фестивалларда муваффақиятли иштирок этишига хизмат қилмоқда.
Мактаб қошида фаолият юритаётган “Сабо” рақс ансамблининг қўлга киритаётган ютуқлари эътирофга сазовор. Хусусан, яқинда ушбу жамоанинг уч нафар аъзоси – Севинч Эшниёзова, Шаҳризода Аббосова ва Зумрад Ўсарова Латвиянинг Юрмала шаҳрида ўтган “Арабеск – 2015” халқаро рақс танловида фольклор йўналишида биринчи, миллий рақс йўналишида 2-ўринни қўлга киритди, дея хабар беради ЎзА.





