АсосийSport

Ўзбекистон Яман устидан 1:0 ҳисобда ғалаб қозонди

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2018 йилги жаҳон чемпионатининг Осиё қитъаси саралаш мусобақалари иккинчи босқичи учинчи турида Яман терма жамоасига қарши майдонга тушди, дея хабар беради ЎзА.

“Пахтакор” марказий стадионида ўтган учрашувда ҳар икки жамоа учун ғалаба муҳим эди. Шу боис, ўйин кескин ва муросасиз руҳда кечди. Дастлабки дақиқаларданоқ устунликни қўлга олган терма жамоамиз аъзолари рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятларни юзага келтирди. Аммо, бор эътиборини ҳимояга қаратган яманлик футболчилар биринчи бўлимда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. 
Иккинчи бўлимда ҳам футболчиларимиз ҳужумкор ўйин намойиш этди. 51-дақиқада Александр Гейнрих жарима тўпини аниқ йўллаб, ҳисобни очди. Ушбу гол терма жамоамизнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади. 
Шу тариқа 2018 йилда ўтадиган жаҳон чемпионатининг Осиё қитъаси саралаш мусобақалари иккинчи босқичида “Н” гуруҳида тўп сураётган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари дастлабки уч очкони қўлга киритди. 
Футболчиларимиз 8 сентябрь куни навбатдаги турда Филиппин терма жамоаси билан баҳслашади. 

    Бошқа янгиликлар