АсосийJamiyat

Самарқандда замонавий дизайн маркази иш бошлади

Самарқанд шаҳридаги “BOFANDА” масъулияти чекланган жамият негизидаги “SAMARKAND APPAREL” хорижий корхонаси қошида “Дизайн маркази” иш бошлади.

Юртбошимиз ва ҳукуматимизнинг кичик бизнес ва тадбиркорлик қарорларидан илҳомланган корхона таъсисчилари Жанубий Кореядан тайёр кийимлар ва дизайн бўйича етакчи мутахассисларни таклиф қилишди ва жорий йилнинг 7 июль санасидан бошлаб шаҳримиздаги ёш ва қобилиятли дизайнерларни жамлаган ҳолда ўзининг илк тренинг курсларини бошлади.

Ёш дизайнерларга замонавий мода ва дизайн соҳасидаги янгиликлар, амалий ва назарий маълумотлар, янги тенденциялар тўғрисида атрофлича малака дарслари ташкил қилинмоқда.

“Малака дарслари ва хорижий мутахассисларнинг бизга берган таълимлари асосида биз миллий дизайн ва замонавий йўналишларни уйғунлаштирган ҳолда ўзимизнинг янги моделларимизни яратишга улгурдик.” – дейди тўлқинланиб тренинг иштрокчиларидан бири.

Жамият маъмурияти мазкур марказнинг истиқболдаги фаолияти меваларини ўзининг “Флис” номли проектида қўллашни ва янгидан янги, замонавий тайёр трикотаж ва тикув маҳсулотларини ишлаб чиқариш, уларни экспортга йўналтириш ва шу борада ватанимизнинг иқтисодий мустақиллигини янада мустаҳкамлашни режалаштиришган.            

    Бошқа янгиликлар