АсосийJamiyat

ТОШКЕНТДА ЯНГИ МАСЖИД ҚУРИЛАДИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида янги масжид қурилиши билан боғлиқ саъй-ҳаракатлар бошланди, дея хабар беради Ўзбекистон мусулмонлари идораси ахборот хизмати.

Ушбу масжид биноси тайёрланган лойиҳага кўра, ҳашаматли, кишилар учун жуда қулай ва шинам бўлишига алоҳида эътибор қаратилган.

Бунёдкорлик ишларининг узвий давоми сифатида,бу йил ҳамТошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани ҳудудида янги масжид қуриш ишларига ҳаракат бошланди. Мазкур масжидни барпо этиш учун туман ҳокимлиги томонидан шаҳарсозлик меъёрлари ва қоидаларига мувофиқ равишда ер майдони ажратишга киришилди.

Таъкидлаш жоизки, қурилиш ишларига энг моҳир уста ва қурувчилар жалб этилиши режалаштирилган. Бундай эзгу ишга ҳисса қўшиш истагида, бунёдкорлар ўз маҳоратларини кўрсатиб, бор куч-ғайрат билан меҳнат қилишади. Зеро, масжид қуриш, уни обод қилишнинг савоби улуғ экани Ислом манбаларида баён қилинган. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай марҳамат қилганлар: “Ким Аллоҳнинг розилигини истаб масжид қурса, Аллоҳ унга жаннатда қаср барпо қилади” (Имом Бухорий ривояти).

Азим пойтахтимизда қад ростлайдиган ушбу жоме масжид, халқимиз учун жуда катта туҳфа бўлади, иншоаллоҳ.

 

    Бошқа янгиликлар