10 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодексга киритиладиган тузатишларни имзолади.
Унда белгиланган ҳаракат тезлигини оширгани учун транспорт воситалари ҳайдовчиларига солинадиган жарималарга аниқлик киритади. Мазкур ўзгартиришлар 11 августдан кучга кирди.
“Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодекснинг янгиланган 128-1-моддасига кўра, транспорт воситалари ҳайдовчилари белгиланган тезликдан 40 км/соатдан кўпроқ ошса, аввалги энг кам иш ҳақининг 10 баробарида эмас, энг кам иш ҳақининг 7 баробари миқдорида жаримага тортилади.
Аввал ушбу қоидабузарлик учун транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йил муддатгача маҳрум қилиш жазоси қўлланар эди.





