“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясида парвоздан олдин йўловчининг қўл юки билан биргаликда ўртача вазнини ўлчаш бўйича тадбир ўтказилади. Бу ҳақда компания ахборот хизмати хабар беради.
Халқаро ҳаво транспорти ассоциацияси қоидаларига мувофиқ авиакомпаниялар парвозлар хавфсизлигини таъминлаш талабларига риоя килиш учун мунтазам равишда парвоздан олдин йўловчилар ва уларнинг қўл юкларининг вазнини аниқлаш бўйича тадбирларни ўтказиб туришлари зарур.
Қатновга рўйхатдан ўтиб бўлгач, ҳаво кемасига чиқишингиздан олдин биз сизга самолётга чиқиш зонасида ўрнатилган махсус тарозиларда вазнни ўлчашни таклиф қиламиз.
Вазн ўлчаш натижаларини қайд этиш бланкасида фақатгина йўловчининг тоифаси (эркак, аёл, бола) кўрсатилади, холос. Бошқа махфий натижалар тўлиқ сақланиши кафолатланади.
11.08.2015 06:34





