АсосийShou-biznes

Наврўз СОБИРОВ: “Одамлар сенда айб йўқ дейишяпти”

8 август куни Урганчдаги концерт оқибатлари аянчли тугагани барчамизга маълум. Shov-shuv.uz интернет нашрининг ёзишича, шаҳар марказидаги “Ёшлар кўли”да хонанда Наврўз Собировнинг концерт дастури тақдим этилган.

Shov-shuv.uz интернет нашри хонанда Наврўз Собировга бир нечта саволлар билан мурожаат қилган.

-Сиз ушбу концерт фалокатида ўзингизни қанчалар айбдор ҳис этяпсиз?

-Одамлар сенда айб йўқ дейишяпти.

-Бу қадар кўп томошабин жамланган экан, демак сиз Урганчда жуда машҳурсиз. Нечта қўшиғингиз бор?

-300 тага яқин.

-Концертга чипталар сотилганмиди?

-Текин концерт эди. Менга концерт дейишган. Апил-тапил кийиниб, 8 август куни “Ёшлар кўли”га бориб куйладим. Бошқа ҳеч нарсадан хабарим йўқ.

-Бир неча юртдошларингиз ўлганидан-чи? Хабарингиз борми, бундай нохуш маълумотдан?

-Ҳа, шундай дейишди. Мен фақат куйладим.

 

 

    Бошқа янгиликлар