Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати маълумотларига кўра, 2015 йилда 6160 нафар ҳамюртимиз умра зиёратини адо этиб қайтди.
Сентябрь-октябрь ойларида 5200 нафар юртдошимиз ҳаж зиёратига бориб келиши кўзда тутилган.
Таъкидлаш жоизки, бугун Республикамизда 16 диний конфессияга мансуб 2238 диний ташкилот фаолият олиб боради. Улардан 2064 таси исломий, 157 таси христиан ташкилотлар, 8 таси яҳудий, 6 таси баҳоий жамоалари, биттадан Кришнани англаш жамияти ва будда ибодатхонаси мавжуд.





