АсосийJamiyat

Ягона порталда талабалар учун электрон хизматларни ишга тушириш режалаштирилди

2015-2016-ўқув йилида Ягона интерактив Давлат хизматлари порталида талабалар учун “Талабалар турар жойида яшаш учун онлайн ариза юбориш”, “Талабалр турар жойи учун электрон тўлов”, “Магистратурга кириш учун онлайн ариза юбориш” каби электрон хизматларни ишга тушириш режалаштирилди.
Ҳозир Ягона интерактив давлат хизматлари порталида фақатгина “Абитуриентларни ҳужжатларни тўпламини қайтариб олиш учун электрон ариза бериш” хизмати жорий қилинди. Олий ўқув юртларига кириш учун топширилган ҳужжатлар тўпламини имтиҳон натижалари эълон қилингандан сўнг қайтариб олиш зарурияти туғилганда, абитуриентлар Ягона портал орқали тўғридан-тўғри ариза юбориш орқали амалга оширишлари мумкин, дея хабар беради "Электрон ҳукумат" тизимини ривожлантириш Маркази.

Жорий этилган янги хизмат вилоятларда, олий ўқув юртидан олисда истиқомат қилувчи абитуриентлар учун ҳужжатлар тўпламини қайтариб олишда қулай имконият яратади. Хизмат натижасига кўра, абитуриентга буюртма почта орқали ҳужжатлар тўплами қайтарилади. Аризачи яшаш манзилига яқин бўлган почта бўлимларига ташриф буюриб, шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг аслини тақдим этган ҳолда ҳужжатларни олиши мумкин. Ушбу хизматдан фойдаланиш www.мy.gоv.uz - Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқалигина амалга оширилади.

Бундан ташқари Ягона порталда келгусида жорий қилинадиган хизматлар тўғрисида маълумот бериб ўтсак:
1. “Талабалар турар жойида яшаш учун электрон ариза юбориш” хизмати интерактив хизмат ҳисобланиб, олий таълим муассасаларига янги ўқишга қабул қилинган талабалар учун мўлжалланган. Талабалар мазкур хизматдан он-лине тарзда ариза беришлари ва бўш яшаш ўрни мавжудлиги тўғрисина маълумот олишлари мумкин. Ушбу интерактив хизматдан 2015-2016- ўқув йили бошида (тест синовлари эълон қилингандан сўнг) фойдаланиш мумкин.
2. “Талабалар турар жойлари учун электрон тўлов” интерактив хизмати олий таълим муассасаларига янги ўқишга қабул қилинган талабалар учун мўлжалланган. Талабалар мазкур хизматдан он-лине тарзда ариза беришлари ва олий талим муассасаси томонидан ташдиқлангандан сўнг электрон тўловни амалга оширишлари мумкин. Ушбу интерактив хизматдан 2015-2016- ўқув йили бошида (тест синовлари эълон қилингандан сўнг) фойдаланиш мумкин.
3. “Магистратурага ўқишга кириш учун оnlinе ҳужжат топшириш” интерактив хизмати олий таълим муассасаларининг Магистратура бўлимига кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш жараёнини олиб боради. Ушбу интераклив хизматдан Бакалавр ёналишларини тамомлаган талабалар учун мўлжалланган. Хизмат келгусида ишга тушади. Бундан ташқари Ягона портал орқали талабалар ва ОТМлари ходимлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги раҳбари қабулига ёзилишлари, унга ўз мурожаатларини юборишлари мумкин.

    Бошқа янгиликлар