АсосийShou-biznes

“Санъаткорларнинг оиласига раҳна солаётган ким?”

Актриса Муқаддас Саъдуллаева айни кунларда фарзанд кутаётганидан кўпчиликнинг хабари бор. Унинг ўтган ҳафта инстаграмдаги шахсий саҳифасига қўйган сурати ва унга қолдирган изоҳи эътиборимизни тортмай қолмади. Актриса кимдандир қаттиқ ранжиган кўринади. Изоҳларни ўқиб батафсил маълумот олиш учун унга қўнғироқ қилдик.

Муқаддас Саъддулаева, актриса:

— Ижтимоий тармоқларда “Машҳур юлдузлар оиласи” номли саҳифа бор. Мазкур саҳифани юритувчи номаълум шахслар мен каби қанчадан-қанча санъаткорларнинг шахсий ҳаётига бурнини суқиб, оилавий муаммоларни келтириб чиқаришяпти. Турмуш ўртоғим билан суратимни мазкур саҳифага жойлаб, одамлар ғийбат қилиши, турли бўҳтон гапларни айтиши учун шароит яратиб беришяпти. Уларга Худодан инсоф сўрайман!

    Бошқа янгиликлар