“Даракчи” газетаси ушбу хабарни эшитгани заҳотиёқ ижодий гуруҳ билан Сирдарёга йўл олди.
Биринчи суҳбатдошимиз эски уй иморатини 2008 йилда таъмирлаш жараёнида топилган суяк қолдиқларини 7 йилдан буён асраб келган, кези келганда эса ўзи фаолият юритаётган мактабда дарс жараёнларида кўргазмали қурол сифатида фойдаланишни режа қилган Ховос тумани 12-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Муҳайё Абдураупова мазкур топилма билан боғлиқ тафсилотларни айтиб берди.
“Бундан етти йил муқаддам эски уйимизнинг поли остидан, ернинг 15-20 см. юза қисмидан номаълум жониворга тегишли суяклар топилди. Аввал бошида бу суякларни мушукнинг ёки каламушнинг суяклари бўлса керак, деб ўйладим. Сўнгра синчиклаб қарасам, каламушнинг ҳам, мушукнинг ҳам суякларига ўхшамайди.”
Тафсилотлар ҳақида “Даракчи” газетасининг 9 июль куни сотувга чиқадиган янги сонида ўқишингиз мумкин.





