"Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси хонандалар Сабиров Анвар Каримович, Рахматова Эсмеральда Нажмиддиновна (Тамила) ва Умарова Камила Рахматуллоевна (Ягона)ларнинг лицензияси тўхтатилганлигини маълум қилди.
Улар томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 ноябрдаги 498-сонли Қарори ҳамда лицензия битимида назарда тутилган талаблар ва шартларни бузганлиги сабабли, хонандалар номига берилган лицензиянинг амал қилиши “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-24 моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 ноябрдаги 498-сон Қарорининг 1-иловаси 35-бандига асосан, 2015 йил 1 июлдан тўхтатилди.
Қуйида кўрсатилган хонандаларга бирлашма огоҳлантириш берди.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар
Муминов Сабиржан Адилжанович
Парманов Илхамжон Шомаматович
Исмияминова Дилноза Мирзатиллаевна
“Ниҳол” мукофоти совриндорлари
Мирзажонов Ёдгорбек Усмоналиевич
Отабоева Шахноза Хасановна
Убайдуллаев Достон Рустамович
Ортиқов Шерзодбек Шербутаевич
Хонандалар
Усманов Масруржон Марубджанович
Умиров Жасурбек Увайдиллоевич
Хамидова Хилола Джураевна
Шамсиев Умар Ахмеджонович
Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари талабини бажариш ҳар бир хонанда ва санъаткорнинг бурчидир, дея хабар беради бирлашма матбуот хизмати.





