Тошкент шаҳрида “Mersedes-Benz” русумли автобусларнинг ёниб кетишига асосан электр симларининг қисқа туташуви сабаб бўлмоқда, деб ёзмоқда “Оила даврасида” нашри.
“Тошшаҳартрансхизмат” ширкати бўлим бошлиғи Мухтор Алиевнинг маълум қилишича, Германиянинг “Evo Bus GmbX” ширкатидан сотиб олинган “Mersedes-Benz Сonecto O 345” русумли автобусларнинг 12 йил ичида тасарруф этилиши оқибатида электр симлари пластик қобиғи носоз ҳолга келган.
Нашрнинг ёзишича, ҳаракат пайти ёниб кетаётган, нисбатан янги саналган “Mersedes-Benz Low Floor” автобуслари камчиликларини бартараф этиш юзасидан эса Германияга ширкатига рекламация хатлари жўнатилган. Ёнғинларнинг олдини олиш бўйича чоралар кўрилаётгани сабаб транспорт таркибини алмаштириш – бошқа русумли автобуслар cотиб олиш режалаштирилмаган.





