Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2015/2016 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида” қарорига мувофиқ ушбу ўқув йилларида бакалавр таълим йўналишига 57 907 нафар талаба қабул қилинади. Шуларнинг 19 120 нафари давлат грантида ва 38 787 нафари тўлов-контракт бўйича таҳсил олади.
Қарорда акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини ҳисобга олиб ишлаб чиқилган хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касбларининг янгиланган классификатори тасдиқланганлиги муносабати билан бакалавр тайёрлашнинг 7 та янги йўналишлари жорий этилган.
Шунингдек, жорий йилда олий таълим муассасаларига 5 000 нафар магистр, шундан 1 548 нафари давлат гранти, 3 452 нафари эса тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиниши белгиланган.





