АсосийJamiyat

Бугун Инҳада «Очиқ эшиклар куни»

Бугун, 26 июнь куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида «Очиқ эшиклар куни» ҳамда АКТ ташкилотлари ва компаниялари иштирокида «Карьера ва малака ошириш ярмаркаси» (Internship & Career Fair IUT 2015) бўлиб ўтмоқда.

«Очиқ эшиклар куни» абитуриентлар ҳамда уларнинг ота-оналарига Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишиш ва жорий ўқув йилига кириш имтиҳонларини ташкил этиш билан боғлиқ масалалар тўғрисида батафсил маълумотга эга бўлиш имкониятини беради.

«Карьера ва малака ошириш ярмаркаси» (Internship & Career Fair IUT 2015) ярмаркаси биринчи бор ўтказилиб, Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг талабалари ҳамда мутахассисларини тайёрлайдиган бошқа ОТМларнинг талабалари ҳамда АКТ соҳасининг бошқа манфаатдор мутахассислари ўз ташкилотларининг тақдимотини ўтказиб, малака ошириш имконияти тўғрисида маълумот беришади.

АКТ компанияси вакиллари иш изловчилар билан суҳбат ўтказади, шунингдек, ўз ташкилотларида малака ошириш имконияти тўғрисида маълумот тарқатади. Университет томонидан компанияларга бепул тарзда ўз тақдимотларини ўтказишлари учун барча шарт-шароитлар яратилади.

Тадбир Тошкент шаҳридаги Инҳа университети биносида соат 9:00 дан 17:00 гача бўлиб ўтади.

    Бошқа янгиликлар