26 июн – “Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни”га бағишлаб ҳам фонд бир қатор маданий-маърифий ҳамда хайрия тадбирларини ўтказишни режалаштирмоқда. Режага мувофиқ, фонд жорий йилнинг 25 июн куни Тошкент вилоятидаги Зангиота болалар аҳлоқ тузатиш колониясида театр санъаткорлари иштирокида саҳналаштирилган ижодий театр томошаси ташкиллаштирмоқда.
Ушбу кунни юқори савияда нишонлаш мақсадида Тошкент шаҳри, вилоятлар марказлари, йирик шаҳарларда таниқли артистлар, спортчилар, жамоат арбоблари иштирокида хайрия концертлари ҳамда кенг кўламли тарғибот ишлари амалга оширилмоқда. Ёшлар учун гиёҳванд моддаларни истеъмол қилишнинг ҳалокатли оқибатларига бағишланган туркум радиоэшиттиришлар ва телекўрсатувлар эфирга узатилмоқда, газета ва журналларда мақолалар чоп этилмоқда. Кинотеатрларда гиёҳвандлик иллатининг зарари ҳақида ҳикоя қилувчи бадиий ва ҳужжатли филмлар, махсус роликлар намойиш этилмоқда.
Тадбирни ўтказишдан асосий мақсад ёшлар учун гиёҳванд моддаларни истеъмол қилишнинг ҳалокатли оқибатларга олиб келиши, ўсиб келаётган ёш авлоднинг интеллектуал салоҳиятини, маънавий ва маърифий даражасини юксалтириш, ўсиб келаётган авлод дунёқарашини шакллантириш, баҳамжиҳатликни ошириш, дўстона муносабатларни ўрнатиш, Ватанга янада садоқатли, меҳр-муҳаббатли қилиб тарбиялаш, тинчликнинг қадрига етиш каби инсоний фазилатларни такомиллаштиришдир.
“Гиёҳвандлик ва ОИТС – аср вабоси” мавзуидаги хайрия акциясини ташкил этишни режалаштирди. Тадбир доирасида Республика ёш томошабинлар театри актёрлари томонидан гиёҳвандликнинг салбий оқибатлари ва унинг зарарларини кўрсатиб берувчи саҳна кўринишлари намойиш этилади.





