АсосийShou-biznes

Муниса Шаҳзодга “ўжар”лик қилмади

Кеча хонанда Муниса Ризаева ва Шаҳзод Муродовларнинг илк ижодий ҳамкорлиги саналмиш “Ўжар” номли дуэт қўшиққа клип суратга олинди.

Хонанда Шаҳзод Муродов ижодини бошлаганига кўп бўлмаган бўлса-да анча йиллик тажрибага эга санъаткор Муниса Ризаева билан бирданига дуэт куйлаши кўплаб саволларга сабаб бўлгани табиий албатта. 

“MY5” телеканалининг “Менинг юртим – менинг фахрим” лойиҳасида Муниса Ризаева билан танишиб қолган Шаҳзод Муродов Ризаевага дуэт куйлаш таклифини билдирди. Клипда ўжар қиз сифатида намоён бўлаётган Муниса Шаҳзод билан дуэт куйлашга ўжарлик қилмай, бу таклифни жон деб қабул қилди.

Икки кун давом этган тасвирга олиш ишларида бош ролларни ҳам Муниса ва Шаҳзоднинг ўзи ижро этишди. Клип режиссёри эса Мунисанинг доимий ҳамкори Санжар Маткаримов. Комедия жанрида суратга олинган мазкур клип июль ойида томошабинлар эътиборига ҳавола этилади. 

 

    Бошқа янгиликлар