Тошкент шаҳар ҳокимлигининг 2015 йил 16 июндаги Қарори билан шаҳримизнинг айрим метро бекатлари номлари тартибга келтирилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар беради.
Ушбу қарорга биноан Ҳамза номли метро бекати номи - Новза метро бекати, Ҳабиб Абдуллаев номли метро бекати номи - Шаҳристон метро бекати дея ўзгартирилди.





