МТРК суҳандони Р.Мирзаевнинг қасддан ўлдирилганлиги ҳолати юзасидан қўзғатилган жиноят иши бўйича Бош прокуратура томонидан ўтказилган дастлабки тергов натижасига кўра фуқаролар Қ.Шоазизов ва У.Мирзаевлар Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айбланиб, жиноят иши мазмунан кўриб чиқишлик учун судга юборилди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 2 март куни “Ўзтелерадиокомпания” сухандони Рахматулла Мирзаевнинг ўлдирилганлиги ҳодисаси юзасидан Тошкент вилоят Прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “ж” банди билан жиноят иши қўзғатилган эди.
Тергов натижалари тўғрисидаги батафсил маълумотларни "Даракчи" газетасининг кейинги сонида ўқишингиз мумкин.





