Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг Қарори билан 2015 йилги Закот, Фитр садақа ва Фидя миқдори белгиланди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъатининг милодий 2015 йил (ҳижрий 1436 йил) учун Закот нисоби 1 грамм тилланинг бугунги кундаги бозордаги ўртача нархи 84 000 (саксон тўрт минг) сўм эканлигини инобатга олиб, 85 грамм тилла ҳисобидан закот нисоби 7 140 000 (етти миллион бир юз қирқ минг) сўм эканлиги ва мазкур сумманинг қирқдан бир ҳиссаси, яъни 178 500 (бир юз етмиш саккиз минг беш юз) сўм закот чиқариш белгиланди.
Бу йилги Фитр садақаси миқдори вилоят, шаҳар ва туман бозорларидаги 2 килограмм буғдой нархидан келиб чиққан ҳолда белгилансин (Масалан Тошкент шаҳар бозорида 1 килограмм буғдойнинг нархи ўртача 1600 сўм бўлса, демак 2 килограмм буғдой нархи 3200 сўм бўлади);
Бу йилги Фидя миқдори бир оч одамнинг бир кунлик озиқ-овқати баробарида бўлиб, ўртача 10 000 (ўн минг) сўм деб белгилансин.





