АсосийDunyo

Россия коронавирусдан зарарланганлар сони бўйича Хитойни ортда қолдирди

'Россия коронавирусдан зарарланганлар сони бўйича Хитойни ортда қолдирди'ning rasmi

Сўнгги кеча-кундузда Россияда 6000 дан ортиқ янги вирусни юқтириш ҳолати қайд этилди. Жами коронавирус аниқланганлар сони 87 минг нафардан ошиб кетди. Бу кўрсаткич Хитойда касаллик юқтирганлар сонидан ортиқдир.

Аниқ қилиб айтганда Россия бўйича бир кунда 6198 янги ҳолат аниқланган. Ўлим ҳолатлари эса 50 тага етган. Бу ҳақда коронавирусга қарши тезкор гуруҳ телеграм канали маълумотларина асосланиб Форбес нашри маълум қилди. 
Шу ўринда бир кеча-кундузда 579 киши соғайгани айтилмоқда.

Биргина Москванинг ўзида бир кеча-кундузда 2871та, Москва вилоятида 638 та янги ҳолат аниқланган.Учинчи ўринни Нижегород вилояти (207), кейин Доғистон (167) ва Санкт-Петербург (161) эгалламоқда. Бошқа ҳудудларда эса бирдан 85гача ҳолатлар қайд этилган.

Мамлакатнинг коронавирус бўйича тезкор гуруҳи ходимлари таъкидлашича янги зарарланганларнинг 41 фоизи 18 ёшдан 45 ёшгача бўлган фуқаролардир. Шунингдек 39,5 фоиз ҳолатда 65 ёшлилар, 9 фоиз ҳолатда 66-79 ёшгача бўлган кишилар, 5 фоиз ҳолатда эса 80 ёшдан ошган беморлар ташкил қилмоқда. 

Шу тариқа Россия коронавирус беморлари сони бўйича Хитойни ортда қолдирди. Бу хулосани Жон Хопкинс университети экспертлари ҳам тасдиқлади. 

Манзура Бекжонова тайёрлади.
 

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар