АсосийJamiyat

Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари учун Самарқандга саёҳат уюштирилди

Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди, “Ўзбекистон темир йўллари” давлат акциядорлик компанияси ва Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги ҳамкорлигида Тошкент шаҳридаги Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларининг Самарқанд шаҳрига саёҳати уюштирилди.

“Она Ватан тарихи” шиори остида ташкил этилган ушбу саёҳат ўқувчи-ёшларни ёзги таътил даврида қадимий ва навқирон Самарқанд билан яқиндан таништириш, бу ердаги тарихий обидалар, ёдгорлик мажмуалари ҳақида кўплаб маълумотларга эга бўлиш, ушбу ноёб меросни асраб-авайлашга ўргатиш каби эзгу мақсадларга хизмат қилади.

Болалар Самарқанднинг ноёб меъморий ансамбллари, истиқлол йилларида барпо этилган муҳташам иншоотлар, сайлгоҳлар, дам олиш масканлари билан танишиб, улар ҳақида батафсил маълумотларга эга бўлди.

    Бошқа янгиликлар