Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигига вазир тайинланди.
Маданият ва спорт ишлари вазирлигида аввал Маданият ва спорт ишлари вазирининг ўринбосари - "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси бош директори лавозимида фаолият юритаётган, шунингдек вазир вазифасини вақтинча бажариб келаётган Ахмедов Баходир Мажидович вазир этиб тайинланди.
Б.Ахмедов шу кунгача вазирликнинг туман бўлимида бадиий раҳбар, туман бўлими мудири, Тошкент шаҳар бошқарма бошлиғи ўринбосари, Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи ва вазир ўринбосари лавозимларида ишлаган.
Б.Ахмедовга мамлакатимиз маданияти, санъати ва спортини ривожлантиришдаги ишларида муваффақият ва улкан зафарлар тилаймиз.





