Буюк Британияда шаҳзода Чарльзнинг 27 йил аввалги хатлари ошкор этилиши кутилмоқда.
Олий суд фақатгина хатларда тилга олинган кишиларнинг шахсий ҳаётига оид маълумотларни ошкор этмаслик ва жиддий таҳрирдан сўнггина ушбу мактубларни ошкор этишга рухсат берди. Ушбу мактубларда шаҳзода Чарльз турли сиёсий жараёнларга нисбатан ўзининг муносабатларини ошкор этган.
Ушбу мактубларни ошкор этиш ташаббусини Сўз эркинлиги ҳақидаги қонун талабларига таянган ҳолда журналист Роб Эванс билдирган. Хатлар Британия парламентининг нашри бўлган нашри “Гардиан”да эълон қилинади.





