Портал 27 май куни интернет тармоғида ишга туширилди.
Барчамизга маълумки, Ягона интерактив давлат хизматлари порталида тадбиркорлик фаолиятига таъсир этувчи ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини муҳокама қилиш ва амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни баҳолаш тизими ушбу йилнинг январ ойидан ишга туширилган эди, дея хабар беради Электрон ҳукумат тизимини ривожлантириш Марказининг мутахассиси Нигора Умарова.
Ушбу тизим орқали аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни муҳокама қилиш ва амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни баҳолаш имкониятига эга бўлдилар.
Ҳозир Ягона порталда муҳокама учун жойлаштирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари сони жами 96 тани ташкил этиб, улар бўйича билдирилган 247та фикрнинг 86 тасига жавоб берилган (53 таси қабул қилинган, 33 таси рад этилган). Шунингдек, 18 та тўлдирилган саволномалардан 10 таси кўриб чиқилган, 6 таси кўриб чиқиш жараёнида, 2 таси янги шакллантирилган.
Порталдан фойдаланиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан рўйхатдан ўтиш керак.
Порталнинг интернет тармоғидаги манзили: regulation.gov.uz
Эслатма: Портал синов тариқасида ишга туширилди.





