Ўзбекистон Республикаси Очиқ маълумотлар порталида “Энг кам ойлик иш ҳақи, пенсия ва нафақаларнинг ўсиш динамикаси” рўйхати эълон қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тақдим этилган ушбу маълумотда 1992-2014 йиллар давомида энг кам ойлик иш ҳақи, пенсия ва нафақаларнинг ўсиш миқдори рўйхат асосида кўрсатилган.
Рўйхат - жорий этилган сана, иш ҳақи, ёшга доир пенсия, болалигидан ногиронларга нафақа, зарурий иш стажига эга бўлмаган кексалар ва меҳнатга лаёқатсиз фуқаролар нафақаси, тартибга солувчи меъёрий ҳужжат – каби бўлимларга ажратилган.
1992 йил 16 март ҳолатига кўра, энг кам иш ҳақи ва нафақа 500 рублни ташкил қилган экан. 1993 йил 1 июнда сўм-купонга ўтиш даврида эса энг кам иш ҳақи 11 250 сўм-купоннни, ёшга доир нафақа эса 12 185 сўм-купонни ташкил қилган.
2014 йилнинг 15 декабр ҳолатига кўра, 118 400 сўмни, ёшга доир нафақа 231 575 сўмни, болалигидан ногиронларга нафақа 231 575 сўмни, зарурий иш стажига эга бўлмаган кексалар ва меҳнатга лаёқатсиз фуқаролар нафақаси 142 100 сўмни ташкил этади.





