АсосийJamiyat

Тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш энди 24 соатда бажарилади

Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйиш Ўзбекистон Республикаси интерфаол давлат хизматлари Ягона порталига интеграция қилинган интернет тармоғида автоматлаштирилган тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйиш тизими орқали 24 соат узлуксиз амалга оширилади, бу ҳақда "Электрон ҳукумат" тизимини риволантириш Маркази хабар беради.

Давлат хизматларидан фойдаланишда бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, аризачиларнинг хизмат кўрсатиш тўғрисида қарор қабул қилувчи мансабдор шахслар билан бевосита алоқасини истисно қилиш мақсадида бугунги кунда турли идоралар қошида фаолият юритаётган, алоҳида давлат хизматлари кўрсатаётган “бир дарча” хизматларининг ўрнига туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш инспекциялари негизида “бир дарча” тамойили асосида тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш Ягона марказлари ташкил этилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қабул қилинган фармони ижросини таъминлаш кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш учун янада қулай шароитлар яратиш, бизнес муҳитни яхшилаш, Ўзбекистон иқтисодиётига маҳаллий ва хорижий инвестицияларни янада кенг жалб қилиш, янги иш ўринлари яратиш, пировардида, халқимиз фаровонлигини юксалтириш имконини беради.

    Бошқа янгиликлар