АсосийJamiyat

Учтепадаги икки қаватли автомобилларга хизмат кўрсатиш шаҳобчасида кучли портлаш содир бўлди. Қурбонлар бор

'Учтепадаги икки қаватли автомобилларга хизмат кўрсатиш шаҳобчасида кучли портлаш содир бўлди. Қурбонлар бор'ning rasmi

Жорий йилнинг 14 март куни соат 10:40 ларда Учтепа тумани “Чўпон ота” МФЙ ҳудудида жойлашган “Аксава” МЧЖга қарашли икки қаватли автомобилларга хизмат кўрсатиш шаҳобчаси 2 та боксининг деразаси ва деворлари қисман қулаш содир бўлган. Бирламчи маълумотларга кўра, ҳолатнинг келиб чиқишига кислород ёки газ баллонининг ёрилиши сабаб бўлганлиги тахмин қилинмоқда. Бунинг оқибатида, 1 нафар фуқаро воқеа жойида ва 1 нафари касалхонада вафот этган, дея хабар берди ФВВ.

 Шунингдек, 4 нафар фуқаролар турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохоналарга ётқизилган.

Айни вақтда ҳодиса содир бўлган жойда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари томонидан қидирув-қутқарув ишлари амалга оширилмоқда.

Мазкур ҳолатнинг келиб чиқиш сабаблари юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар