АсосийJamiyat

Расман: Тиббиёт олийгоҳларида талабалар маълум муддатга ўқишдан озод қилинди

'Расман: Тиббиёт олийгоҳларида талабалар маълум муддатга ўқишдан озод қилинди'ning rasmi

Соғлиқни сақлаш вазири Aлишер Шодмонов Ўзбекистондаги тиббиёт олий таълим муассасалари ректорлари ва филиаллар директорларига талабаларини маълум муддатга амалиёт ўташлари учун ўқишдан озод қилиш тўғрисида буйруқ берди.

Вазир имзолаган кўрсатма-хатга кўра, Ўзбекистан Республикаси тиббиёт ва фармацевтика олий таълим муассасаларида жорий йилнинг 16–23-март кунлари бакалавриат, магистратура талабалари, клиник ординатор (резидент)ларнинг ишлаб чиқариш амалиёти ташкил этилади.

Ўқув муассасаси талабаларининг бир ҳафталик ишлаб чиқариш амалиёти мос равишда ўзлар доимий рўйхатда турган ҳудудга яқин бўлган масъул ташкилотларда амалга оширилади.

    Бошқа янгиликлар