АсосийDunyo

Коронавирус пандемияси: Кўплаб оилалар ўз яқинларидан ажралмоқда

'Коронавирус пандемияси: Кўплаб оилалар ўз яқинларидан ажралмоқда'ning rasmi

Коронавирус пандемияси боис Британия ва АҚШ биржаларида нархлар 1987 йилги энг ёмон кўрсаткичларга қадар тушиб кетди, деб хабар берди BBCга таяниб xs.uz.

Нью-Йорк биржасидаги бу кескин пастлаш оқибатида савдо тўхтатиб қўйилди.

Яна бир иқтисодий инқироз ҳақида тахминлар кўпайиб бормоқда.

Ўз навбатида дунё бўйлаб спорт мусобақалари бекор қилинмоқда. Натижада коронавирус жаҳон бўйлаб спорт мусобақаларига катта зарар етказди. Чемпионатлар тўхтатилди, ўйинлар томошабинларсиз ўтказиляпти. Олимпиада, Чемпионлар лигасининг финали ва Европа чемпионати тақдири нима бўлади, деган саволга жавоб йўқ.

Пайшанба куни кечқурун «Арсенал» футбол клубининг бош мураббийси  Микел Артета коронавирусга чалингани ҳақида ҳам хабар берилди. 

Италия 'cf Европа мамлакатлари орасида коронавирусдан энг кўп жабр кўрган давлатдир. Бу ерда ўлим ҳолатлари мингдан ошган. Хитойда эса қурбонлар сони 3 мингдан ортиқ экани айтилмоқда.

Европа давлатларида мактаблар ва олий ўқув даргоҳлари ёпилмоқда. Португалия, Франция, Ирландия қаторига Туркия ва Чехия ҳам қўшиладиган.

Австрия Италиядан келадиганлар учун ўз чегараларини ёпди.

АҚШ Европа билан ҳаво қатновини чеклади.

Коронавирусга Канада Бош вазири Жастин Трюдонинг рафиқаси ҳам чалингани маълум бўлди.

Буюк Британияда коронавирусга қарши кураш иккинчи босқичга кирди.

Бу вирус тарқалишини имкон қадар секинлаштиришдир.

"Эпидемия тугаганига қадар, кўплаб оилалар ўз яқинларидан жудо бўлишади... " деди Британия Бош вазири Борис Жонсон.

Бошқа янгиликлар