АсосийJinoyat

Фарғонада ИИБ ходимига "иш"ни ёпиш учун 2500 АҚШ доллари таклиф қилишди

'Фарғонада ИИБ ходимига "иш"ни ёпиш учун 2500 АҚШ доллари таклиф қилишди'ning rasmi

Жорий йилнинг 5 март куни 29 ёшли З.М. исмли аёл Бешариқ туман ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилган. У "Обод" маҳалласида яшовчи 41 ёшли фуқаро М.П.,га вақтинча сақлаб туриш учун 49.500 АҚШ доллари ва тилла буюмларини берганлиги, бироқ фуқаро М.П., 31.000 АҚШ долларини қайтариб, қолган қисмини ва тилла буюмларини қайтариб бермаётганлигини маълум қилиб, айбдорга нисбатан чора кўришни сўраган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича мазкур ҳолат юзасидан ўтказилаётган терговга қадар текширув давомида фуқаро М.П. чора кўрмаслик ва ишни унинг фойдасига ижобий ҳал қилиб бериш эвазига Бешариқ туман ИИБ ходимига 2.500 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни пора тариқасида таклиф қилгани айтилади.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ўз хавфсизлиги бошқармаси Фарғона вилояти бўйича бўлими ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Бешариқ тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро М.П., ходимнинг хизмат хонасида 2.500 АҚШ долларини пора тариқасида берган вақтида ушланиб, ҳолат холислар иштирокида расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси Бешариқ тумани бўлими томонидан ҳозирда терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Бошқа янгиликлар