АсосийJamiyat

Корея Республикасида ишлаб қайтган фуқаролар учун муҳим хабар

'Корея Республикасида ишлаб қайтган фуқаролар учун муҳим хабар'ning rasmi

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги шартнома асосида Корея Республикасида ишлаб қайтган фуқаролар диққатига муҳим хабарни эълон қилди:

Аксарият фуқаролар томонидан хорижга чиқиш паспорти расмийлаштирилмаганлигини инобатга олиб, 2020 йил 12-17 март кунлари, махсус тест имтиҳонига кириш учун 24 АҚШ доллари (Марказий банкнинг расмий курси бўйича сўмда) миқдорида тўловни амалга оширган фуқаролар ОНЛАЙН рўйхатдан фуқаролик паспорти орқали рўйхатдан ўтишлари мумкинлигини маълум қиламиз (хорижга чиқиш паспорти мавжуд фуқаролар бундан мустасно).

Келажакда корейс тили бўйича тест имтиҳонларида қатнашиш истаги бўлган фуқаролардан хорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш сўралади.  

Махсус тест имтиҳонидан муваффақиятли ўтган, аммо хорижга чиқиш паспортини расмийлаштирмаган фуқаролар танловлар базасига киритилмаслигини маълум қиламиз.

Махсус тест имтиҳонига кириш учун тўловни амалга оширмаган ёки онлайн рўйхатдан ўрнатилган тартибда ўтмаган фуқаролар махсус тест имтиҳонига қўйилмайди!

Тест имтиҳонидан муваффақиятли ўтиш Корея Республикасида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширишни кафолатламаслигини эслатиб ўтамиз!

Онлайн рўйхатдан ўтиш korea.migration.uz интернет манзили орқали амалга оширилади.

Рўйхатдан ўтиш 17 март куни соат 24:00 да тўхтатилади.

Бошқа янгиликлар