Шимоли-ғарбий ҳарбий округнинг Ургенч гарнизони қўмондонлиги ташаббуси билан Хива шаҳрида жойлашган Ичан қалъа меъморий ёдгорлик олдида минг нафардан зиёд ёшлар ва ҳарбий хизматчилар иштирокида ватанпарварлик фестивали ўтказилди. Бу ҳақда Darakchi.uz га Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати хабар берди.
Ичан қалъа – Ўрта Осиёдаги йирик ва ноёб меъморий ёдгорлик ҳисобланади. Хиванинг ички қалъа (Шаҳристон) қисми. Ичан қалъа шаҳарнинг Дишан қалъа (ташқи қалъа) қисмидан кунгурадор девор билан ажратилган. У Хива работи (Дишанқалъа)дан баланд қўрғонтепагаўхшабкўринади. Ичан қалъага 4 дарвоза (Боғчадарвоза, Полвондарвоза, Тош дарвоза, Отадарвоза)данкирилган. Хоразм халқ меъморлигининг ажойиб обидалари: мадраса, масжид, сарой ва миноралар, асосан, Ичан қалъада жойлашган бўлиб, унга кирган киши тарих билан юзлашишини таъминлайди.
Ичан қалъа қурилишида Хива меъморлари Ўрта Осиёда қадимдан қўлланиб келган услуб – иншоотларни рўпарама-рўпара қуриш услуби ("қўш")дан фойдаланишган. Ичан қалъа меъморлигининг яна бир ўзига хос хусусияти биноларнинг алоҳида ансамбль ҳолида қурилганлиги. Ичан қалъа меъморий ёдгорликлари ёғоч ўймакорлиги, сангтарошлик, ганчкорлик, сиркор сопол ва бошқа ранг-баранг наққошлик безаклари билан безатилган. Қалъа ансамбли меъморий ёдгорлик сифатида муҳофазага олиниб, музейга айлантирилган. 1990 йилдан Ичан қалъа Бутун жаҳон ёдгорликлари рўйхатига киритилган.
Ватанпарварликка йўғрилган куй ва қўшиқлар, ҳарбий марш наволари нафақат фуқароларимиз, балки мамлакатимизнинг буюк тарихи билан танишиш учун чет элдан келган сайёхларнинг ҳам диққатини ўзига тортди.
Нукус гарнизони Маънавият ва маърифат марказининг ҳарбий оркестри жамоаси томонидан Ичан қалъа кўчалари бўйлаб ижро этган жаҳон ва миллий классика жанридаги куйлар барчани ҳайратга келтирди. Ҳарбий хизматчилар томонидан кўрсатилган қўл жанги элементлари билан кўргазмали чиқишлар, айниқса ёшларда катта тассурот қолдирди.






